"Арсенал" "Ювентус"га ўз футболчисини таклиф қилди, бироқ....
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ювентус" форварди Жонатан Дэвидни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "TuttoJuve" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, "канонирлар" Турин клубига Дэвидни Габриэл Жезусга алмаштиришни таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган. Бразилиялик футболчининг кўп жароҳат олиши "Ювентус" раҳбариятида жиддий хавотир уйғотган.
Эслатиб ўтамиз, Габриэл жорий мавсум Артета қўл остида 2 та учрашувда майдонга тушди. У мавсумдаги кўп учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
Маълумот учун, Дэвид жорий мавсум туринликлар сафида 21 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.



Фикрлар