Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби кот-д’ивуарлик вингер Уилфрид Заа учун ҳамшаҳари "Кристал Пэлас"га 80 млн евро таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Кавел Солхекол хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Заа ўтган мавсум АПЛда жами 34та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "канонирлар" Заа учун ҳамшаҳарларига 40 млн фунт таклиф қилишган ва рад жавобини олишган эди.