“Арсенал”га жамоани чемпион қиладиган футболчи керак

“Ренн” жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзда клубини тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

18 ёшли футболчига “Реал” анчадан бери кўз тикмоқда, лекин мадридликлар трансфер учун керакли суммани топа олгани йўқ.

Шунингдек, “Бавария” ёш истеъдод эгасини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. Бироқ, бу клублар тезроқ ҳаракат қилмаса, Камавинга Англияга кетиб қолиши мумкин. Чунки, бу футболчи учун курашга “Арсенал” ҳам қўшилди. Микель Артета шу ёзда франциялик ярим ҳимоячини Лондонга кўчириб келмоқда.

Камавинга жорий мавсумда Франция чемпионатида 30 та учрашув ўтказиб, биттадан гол ва голи пас муаллифи бўлди. Унинг “Ренн” билан шартномаси бир йилдан кейин якунланиши боис, клуб раҳбарияти ёзда уни сотиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)