Ads

“Арсенал” АПЛнинг 22-турида “Вест Хэм”га қарши бўлиб ўтадиган Лондон дербисига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Independent нашри тарқатгган хабарга кўра “канонирлар”нинг Эктор Бельерин, Шкодран Мустафи, Начо Монреаль, Лоран Косьельни, Константинос Мавропанос ва Месут Ўзил каби футболчилари жароҳатидан соғайишиб, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишган.

Генрих Мхитарян эса катта эҳтимол билан февраль ойи бошида сафга қайтади.

Маълумот учун, “Вест Хэм” – “Арсенал” учрашуви 12 январь куни бўлиб ўтади.