Ads

Ганалик машҳур ярим ҳимоячи Эммануэл Фримпонг ўзининг футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли футболчи футболчи сурункали жароҳатлардан сўнг бутсаларини михга илишга мажбур бўлган.

Маълумот учун, Фримпонг "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Арсенал", "Вулверхэмптон", "Чарльтон", "Фулхэм", "Барнсли", "Уфа", "Арсенал" Тула, "Эскильстуну" ва "Эрмис" клубларида тўп сурган. Гана терма жамоаси сафида 1та ўйинда иштирок этган.