Аршавин: Энди ҳеч ким Саррини омадсиз деб айтмайди

“Арсенал” клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин "Матч ТВ" эфирида Маурицио Сарри бошчилигидаги "Челси"нинг Европа лигасидаги ғалабаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Сарри фаолиятидаги илк совринни шу тариқа нақд 60 ёшга тўлганида қўлга киритди.

“Энди ҳеч ким Саррини омадсиз деб айтмайди. Бошқа томондан олиб қараганда эса у бор йўғи “мураббийча”ни мағлубиятга учратди холос”, - дейди россиялик футбол юлдузи.

Таъкидлаш лозимки, Эмери Москванинг “Спартак” клубида фаолият олиб борган пайтларда Россия терма жамоаси ҳужумчиси  Артём Дзюба уни айнан “мураббийча” деб атаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!