Аршавин энди катта одам бўлиб кетади

Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин тез орада “Зенит” клубининг спорт департаменти раҳбари лавозимида иш бошлайди.

У шунингдек, питерликларнинг ўринбосарлар жамоаси ва “Зенит”нинг трансфер сиёсати билан ҳам шуғулланади.

Аршавин профессионал футболчилик фаолиятини 2018 йилда якунлаган эди. У “Зенит” сафида 374 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 78 та гол ҳамда 106 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар