Аршавин яна
Ads

Россия футболининг яқин ўтмишдаги энг машҳур футболчиси Андрей Аршавин ўзининг собиқ жамоаси “Зенит”да иш бошлади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича 37 ёшли собиқ футболчи питерликларнинг халқаро футбол лойихасига раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, Аршавин асли “Зенит” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 2000-2008 ҳамда 2012-2015 йилларда тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби бўлган эди.