Асосий мазмунга ўтиш

Арслонбек Тожиев “Катта дубулға” турнирида кумуш медални қўлга киритди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақасидаги иккинчи медалига сазовор бўлди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Швейцариянинг Лозанна шаҳарида ташкил этилаётган “Катта дубулға” мусобақасида иккинчи медалига сазовор бўлди.

Бугун кечган -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртдошимиз Арслонбек Тожиев саралашда барча рақибларини мағлуб этиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Аблайхан Жубаназар билан курашган юртдошимиз имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ