Артета "Арсенал"да Винисиус эмас, Нико Уильямсни кўришни истайди
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета «Атлетик» жамоаси ярим ҳимоячиси Нико Уильямсни Винисиус Жуниорга нисбатан афзал кўрмоқда.
ElNacional.cat нашри маълумотича, испаниялик мутахассис тактик жиҳатдан айнан Нико Уильямс «канонирлар» услубига кўпроқ мос келади, деб ҳисобламоқда. Артета унинг ҳимояда фаол ишлаши, жамоавий прессингда қатнашиши ва бозор қиймати нисбатан паст эканини муҳим омил сифатида кўрмоқда. Шу боисдан, Уильямс лондонликлар учун молиявий жиҳатдан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам мақбул вариант сифатида кўрилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам «Атлетик»ни тарк этиш эҳтимолига ёпиқ эмаслиги қайд этилмоқда.
Нико Уильямс «Атлетик» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2035 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда Бильбао клуби сафида барча мусобақалар доирасида 32 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар