Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Артета "Бавария"дан ҳимоячи топди

Лондон жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда

«Арсенал» қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Flashscore нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби Англия лига кубогида «Флитвуд Таун»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг жиддий хулосалар чиқармоқда. Энди «канонирлар» қишда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш масаласини фаол муҳокама қилмоқда. Номзодлар орасида «Бавария» таркибида тўп сураётган Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ким Мин Жэ ҳам борлиги айтилмоқда.

Шу билан бирга, «Арсенал» Англия премьер-лигасида муваффақиятли иштирок этмоқда. Микель Артета шогирдлари турнир жадвалида «Манчестер Сити» билан биргаликда пешқадамликни бўлишиб турибди, фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича рақибдан орқада қолмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ