Артета бешта футболчидан воз кечди

“Арсенал” янги мавсумда бош мураббий Микель Артета режаларига кирмайдтган беш нафар футболчини сотиб юборишини маълум қилди.

Биринчи бўлиб, ярим ҳимоячи Лукас Торрейра А Серия вакилларига сотиб юборилади.Бу футболчи учун “Торино” ва “Фиорентина” 25 миллион евро тўлашга тайёр. Сократис Папастатопулосга “Наполи”дан таклиф бўлмоқда.

Испаниялик ҳимоячи Эктор Бельерин учун ПСЖ 35 миллион евро бермоқчи. Яна бир ҳимоячи Роб Холдинг “Ньюкасл”га жўнатилади.

“Арсенал” учун муаммо бўлиб турган Маттео Гендузидан қатор жамоалар юз ўгирди. Бироқ, “Валенсия” раҳбарияти бу футболчини ўйната олишига ишонмоқда.

Артета мазкур футболчилар сотувидан келадиган 70  миллион фунтга “Лион”дан Уссем Ауар ва “Атлетико”дан Томас Партини олиб келмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)