Артета бир неча йил кутган футболчи келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ньюкасл Юнайтед» таркибида тўп суриб келаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимарайнс «Арсенал» билан тўрт йиллик шартнома имзолаш арафасида Лондонда тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда спорт журналисти ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Гимарайнс билан клуб базасида учрашиб, шахсан суҳбатлашган. Испаниялик мутахассис бразилиялик футболчининг жамоага қўшилаётганидан мамнунлигини билдирган. 

Артета бир неча йилдан бери Гимарайнсни ўз таркибида кўришни истаб келаётгани таъкидланмоқда. Футболчининг трансфери бўйича расмий эълон яқин кунларда қилинади. Келишув қиймати 87,42 миллион еврони ташкил этади.

2025/2026 йилги мавсумда Гимарайнс барча мусобақалар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва саккизта голли узатма муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг тахминий трансфер қиймати 70 миллион евро атрофида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!