Артета: "Габриэл бешинчи пенальтини ўзи тепишни хоҳлади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси финалида ПСЖга қарши учрашувдан кейин Габриэлнинг пенальтилар сериясидаги хатоси ҳақида фикр билдирди.

Лондонликлар асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Габриэл бешинчи зарбани ўзи бажаришни хоҳлади. Биз айнан шундай вазиятлар учун тайёргарлик кўрган ва машғулотларда ишлаган эдик.

Одатда пенальтиларни Букайо Сака, Мартин Эдегор ва Кай Хаверц тепади. Аммо биз ўйин қўшимча вақт ва пенальтиларгача етиб бориши мумкинлигини тушунганмиз. Бундай ҳолатда бошқа футболчилар ҳам масъулиятни зиммасига олишига тўғри келади.

Шундай паллаларда босимни енгиб ўтиш керак. Афсуски, бизда рақиб намойиш этган аниқлик етишмади. Айнан шу сабабли ғалаба қозона олмадик", — деди Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!