Артета ғаройиб рекорд ўрнатиб қўйди

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Лондон дербисида “Арсенал” футболчилари “Тоттенхэм” майдонида кичик ҳисобда зафар қучди. “Канонирлар”га ғалаба келтирган ягона голни 64-дақиқада Габриэл Магальянс киритди.

Бу ғалаба “Арсенал” бош мураббийи Микель Артетага ажойиб рекорд келтирди.

Испаниялик мутахассис “Арсенал” тарихида “Тоттенхэм” майдонида учта ғалабага эришган биринчи бош мураббий бўлди.

Микель Артета “Арсенал”ни 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унгача испаниялик мутахассис уч йил давомида “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиолага ёрдамчилик қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!