Артета: "Гвардиоланинг 1000-учрашуви — тарихий ютуқ"

CHERY AUTO

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди. Якунланувчи ҳафтада "Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида мураббий сифатида ўзининг 1000-ўйинини "Ливерпуль"га қарши ўтказади.

Tecno

"Бу қандай белги, қандай карьера! У футболда, ҳатто спортнинг ўзида ҳам барча учун илҳом манбаи бўлди, айниқса мен учун.

Бу ажойиб ютуқ. У тарихга энг яхши намуна сифатида киради ва бундай натижага озгина одамларгина эриша олади. Ўйлайманки, бу футбол тарихида йиллар давомида эслаб қолинади", – дея таъриф бериб ўтди лондонликлар мутахассиси.

Маълумот ўрнида, "канонирлар" бу турда "Сандерленд" билан куч синашади. Тўқнашув бугун 22:30’да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!