Артета ҳакамликни танқид қилди: "Иккита пенальти тепишимиз керак эди"

АПЛ 19-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ньюкасл" учрашувида томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида лондонликлар бош мураббийи Микель Артета қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Шогирдларим билан фахрланаман. Биз беллашувни устунликда ўтказдик, назорат қилдик, аммо ҳужумларни якунлашда сўнгги зарбани берадиган футболчи етишмади. Бундай ҳолатга кўп дуч келганмиз. Сўнгра, тайинланмаган иккита баҳсли пенальти.

Иккала вазиятда ҳам 11 метрлик жарима зарбаси бор эди. Мен кўрганимни айтяпман. Амалга оширган ишларимиз билан фахрланаман. 

Агар ғалаба қозона олмасангиз, ютқазмаслик ҳам лозим. Биз жуда яхши ўйин намойиш этдик ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Ушбу ўйинни ютишни истагандим, бироқ беллашув дуранг билан якунланди. Умуман олганда, иккита пенальти тепишимиз керак эди",-дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, мазкур қарама-қаршиликда Энди Мэдли бош ҳакам сифатида ишлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!