Артета икки ҳужумчисидан воз кечди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета келаси мавсум олдидан таркибда жиддий ўзгаришлар қилмоқчи.

Испаниялик мутахассис кутилган самарани бермаган икки ҳужумчи билан хайрлашишга қарор қилди. Унга кўра, Габриэль Жезус ва Эдди Нкетиа ўзига янги жамоа топшии керак.

“Канонирлар” устозига бразилиялик Жезуснинг кўп жароҳат олиши ёқмаяпти. 65 миллион еврога баҳоланаётган 27 ёшли ҳужумчига ҳозирча бошқа жамоалардан қизиқиш бўлгани йўқ. Бу унинг хизмати қимматлиги ва кўп жароҳат олиши билан боғлиқ.

25 ёшли Нкетиа иш топишда қийналмайди. Ҳозирнинг ўзида англиялик ҳужумчига “Вест Хэм”, “Фулхэм”, “Кристал Пэлас” ва “Борнмут” каби жамоалардан таклиф бор.

Нкетианинг  трансферини “канонирлар” ҳисоб рақамига 30 миллион евро ўтказиб бериш орқали ҳал қилиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!