Артета: "Жезус - рақиб ҳимоячилари учун "қўрқинчли туш"
"Арсенал" ўртоқлик ўйини доирасида "Эвертон"га қарши майдонга тушди. Унда "канонирлар" ишончли 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг Лондон клуби бош мураббийи Микель Артета шогирди Габриэль Жезусни алоҳида эътироф этди.
"У рақиб жарима майдонида тартибсизлик яратиш борасида жуда ажойиб ҳаракат қилади. Жезуснинг борлиги бизга катта фойда келтиради, деб ўйлайман.
Габи - рақиб ҳимоячилари учун "қўрқинчли туш" бўла олади. Унинг фаоллиги, босим уюштиришда яхши ҳаракатланиши жуда керакли жиҳат.
Менга бундай футболчилар доим керак бўлган. Бу мавсумдан умидимиз катта. Биз яхши натижалар қайд этишга умид қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар