Артета: "Кэррик билан МЮ янги ғояларга эга бўлди, учрашув қийин бўлади"
Якшанба куни Англия Премьер-лигасида катта учрашув бўлиб ўтади — "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро майдонга тушади. Лондон жамоаси бош мураббийи Микель Артета рақиб ҳақида фикр билдирди.
— Кэррик келгандан сўнг уларда янги ғоялар пайдо бўлди ва ўйин интенсивлиги ошди. Бу Манчестер дербисида уларнинг хулқ-атвори ва ўйин услубида кўринди. Қийин учрашувни кутиб олмоқдамиз, лекин бунга мослашамиз. Уйимизда ўйнаймиз ва бу ўйин қанчалик муҳимлигини яхши тушунамиз, — деди Артета матбуот анжуманида.
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс 25 январь куни соат 21:30'да бошланади. Эслатиб ўтамиз, сўнгги турда МЮ "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.



Фикрлар