Артета клубнинг трансфер режалари ҳақида гапирди

  • 3 январь, 16:11
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 1 январдан бошлаб бир неча топ лигаларда қишки трансфер ойнаси очилди. "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета клубнинг трансферлари ҳақида гапирди.

- Ҳозирча биз мавжуд ўйинчиларимизга эътибор қаратмоқдамиз. Агар клубнинг молиявий режаларига ва  жамоага сезиларли таъсир кўрсатадиган футболчи пайдо бўлса, биз доимо бундай имкониятдан фойдаланишимиз керак. Айни пайтда биз ўзимиздаги ўйинчиларга эътибор қаратмоқдамиз.

Tecno

Жамоадаги барча футболчилар ўз ўйинига ва жамоага қўшадиган ҳиссасига эътибор қаратмоқда. Агар бирор нарса юз берса, бунга изоҳ берамиз, - дея испаниялик мутахассис сўзларини келтирди "BBC".

Эслатиб ўтамиз, мазкур трансферлар ойнаси 31 январга қадар давом этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!