Артета “Манчестер Юнайтед” юлдузига шахсан қўнғироқ қилди
“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета чемпионлик учун курашиш учун жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш керак, деган қарорга келди.
Испаниялик мутахассис “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни Лондонга таклиф қиляпти.
Британия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Микель Артета Маркус Рэшфордга шахсан боғланиб, у билан трансфер масаласини муҳокама қилган.
Рэшфорднинг манчестерликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ трансферни 60 миллион еврога ҳал қилиш имконияти бор.
Кейинги мавсумларда Маркуснинг ўйинида пасайиш кутилмоқда. Аксарият мутахассислар ҳужумчига жамоани ўзгартиришни тавсия қиляпти.
Фикрлар