Артета ўрнига “Арсенал”ни бошқарадиган номзод топилди
Микель Артета икки мавсумдан бери “Арсенал” ўйинини ташкил қила олмаяпти. “Канонирлар” ўтган мавсумда муваффақиятсизликка юз тутгани етмаганидек, жорий мавсумни ҳам кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади.
Клуб мутасаддилари вазиятни ўнглаш учун Артетага бешта учрашувдан иборат муҳлат берди. Шу билан бирга улар испаниялик мутахассис ўрнини эгаллайдиган мураббий қидириш ишларини давом эттирмоқда.
“Арсенал”ни бошқариш учун асосий номзод сифатида “Интер”ни чемпион қилган Антонио Конте эътироф этилмоқда.
Ўзаро музокараларда илгари “Челси”ни бошқарган италиялик мураббий Анля премьер-лигасига қайтиш истагини билдирган.
Фикрлар