Артета: "Ўйинни назорат қилдик, аммо рақибга умид совға қилдик"

CHERY AUTO

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (2:3) нима сабабдан мағлубиятга учраганини изоҳлади.

Tecno

"Биз учрашувни жуда яхши бошладик. Илк 30 дақиқа давомида тўлиқ устунлик қилдик, ўйинни ўзимиз истаган ҳудудларда олиб бордик, гол урдик ва яна икки ажойиб имконият яратдик. Аммо шундан сўнг рақибга голни совға қилдик. Хатолар футболнинг бир қисми, лекин бу биз учун хос бўлмаган гол эди. Биз уни тақдим этдик ва шу билан рақибга умид бердик, натижада ўйин кайфияти ўзгариб кетди.

Иккинчи бўлимда тўпни керакли ҳудудларда ушлаб тура олмадик, ўйин очиқроқ тус олди ва биринчи таймдаги каби устунликни сақлаб қололмадик.

Шу билан бирга, иккинчи таймда рақиб иккита жуда чиройли гол урди. Катта ўйинларда индивидуал маҳорат ва илҳомий лаҳзалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади ва бугун биз бунга яққол мисолларни кўрдик.

Мен жуда қаттиқ хафаман, аммо жавобгарликни ўз зиммамга олишим, футболчиларга яқин бўлишим керак", — деди "Арсенал" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!