Артета “Реал” юлдузини олиб кетмоқчи

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоаси таркибини “Реал” таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ёрдамида кучайтиришни истаяпти.

Todofichajes нашрининг ёзишича, “канонирлар” Тчуаменини жамоадан кетиши кутилаётган Томас Партига ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.

Франция терма жамоаси ўйинчисини олиш учун лондонликлар катта харажат қилишига тўғри келади. Чунки Тчуамени бугунги кунда 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

24 ёшли ярим ҳимоячи бир неча позицияда самарали ўйнай олади. “Реал” ҳам бу ўйинчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Тчуаменининг мадридликлар билан ҳамкорлиги 2028 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!