Артета тақвимдан норози: Биз ўзимизга нисбатан ҳурмат хоҳлаймиз

CHERY AUTO

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия лига Кубоги доирасида "Кристал Пэлас" билан бўладиган учрашув санасидан норози. 

Ўйин 23 декабрга белгиланган. "Тўпчилар" 21 декабрда "Эвертон" ва 27 декабрда "Брайтон" билан ўйнайди. 

"Умид қиламизки, Премьер-лига ўйинимизни кейинга қолдиради. Сабаби, биз икки кундан сўнг яна ўйнаймиз. Бу мантиққа тўғри келмайди. Ишончим комилки, Премьер-лига ўйинимиз санаси ўзгартирилади. 

Қайси сана биз учун маъқул эканини биламиз, аммо улар бошқа санани таклиф қилишмоқда. Албатта, биз қуйидаги тамойилларга амал қиламиз. Дастлаб, ўйинчилар, иккинчи навбатда мухлислар ва "Кристал Пэлас" билан тенг имкониятлар. Умид қиламизки, ҳамма нарса адолатли бўлади. 

Бизда жами 7 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Агар ҳар уч кунда ўйнашда давом этсак... Биз ўзимизга нисбатан ҳурмат хоҳлаймиз. Бу энг муҳими",
- деди Артета. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!