Артур ЕЧЛда "Барселона"га ёрдам бермоқчи эмас

  • 28 июль, 2020, 09:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби августда давом эттириладиган Чемпионлар лигасида “Ювентус”га сотиб юборган ярим ҳимоячиси Артур Рамоснинг хизматларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчи “кўк-анор ранглилар”ни огоҳлантирмасдан ўз юртига жўнаб кетган ва Каталонияга қайтмоқчи эмас. У Европага қайтгач, тўппа-тўғри Туринга йўл олмоқчи. “Барселона” эса унинг бу ҳаракатларини жазоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 8 август куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Наполи”га қарши майдонга тушади. Ушбу жамоалар ўртасидаги Неаполда бўлиб ўтган дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!