Артур Геворкян Индонезия клуби билан шартнома имзолади

Футболчилик фаолиятини кўп қисмини Ўзбекистонда ўтказган ярим ҳимоячи Артур Геворкян Индонезия клуби билан шартнома имзолади.

Турманистонлик футболчи "Персиб Бандунг" клуби билан йилнинг охирига қадар шартнома имзолаган. Клуб расмий сайти хабар беришича, футболчи клубнинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтган ва машғулотларга қўшилган.

"Персиб Бандунг" Индонезиянинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Бу клубда аввалги мавсумларда Майкл Эссиен ва Карлтон Коул сингари машҳур футболчилар тўп суришган. Қолаверса, айни вақтда ушбу жамоада "Насаф" клубида бир муддат тўп суриб кетган Боян Малишич тўп сурмоқда.

Маълумот учун, Артур Геворкян "Шўртан", "Насаф", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Қизилқум" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!