Артур Гулиев жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи медалига эга чиқди
Javohir Malikov
Познан шаҳрида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда
Польшанинг Познан шаҳрида ўтаётган байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалини қўлга киритди.
200 метр масофага кечган яккалик каноечилар баҳсида ҳамюртимиз Артур Гулиев маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Маълумот учун, Гулиев ҳисобида бунгача дунё биринчиликларининг 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари мавжуд эди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)