Артуро Видаль: Браво пенальтилар сериясидан олдин 2-3та зарбани қайтаришини айтган эди

Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль кеча пенальтилар сериясигача етб борган Портгулияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтиш керакки, кечаги баҳсда Клаудио Бравонинг маҳорати чилилик футболчиларни финалга олиб чиқди. Аниқроғи, "Манчестер Сити" дарвозабони португалияликларнинг берилган 3та зарбасини қайтаришга эришди.

“Клаудио – дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири. Браво пенальтилар сериясидан олдин 2-3та зарбани қайтаришини айтган эди ва якунда у ўз ваъдасининг устидан чиқди.

Биз жудаям бахтлимиз. Чунки, биз ўз орзуимиз бўлган Конфедерациялар кубогида ғалаба қозониш учун имкониятга эга бўлдик”, - дейди “Бавария” аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, энди Чили терма жамоаси бугун бўлиб ўтадиган Германия ҳамда Мексика терма жамоалари ғолибига қарши мусобақа финалида баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!