Артём Филипосян АГМК билан шартнома имзолади

Тажрибали ҳимоячи Артём Филипосяннинг “Сўғдиёна” клубини тарк этгани хусусида сайтимиз орқали яқинда хабар бериб ўтгандик.

34 ёшли футболчининг янги клуб аниқ бўлди. Филипосянга АГМК жамоасидан аниқ таклиф келиб тушди. Натижада томонларнинг олиб борган музокараси муваффақиятли якун топди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Филипосян АГМК билан 1,5 йиллик шартномага имзо чекди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!