Артём Филипосян яна легионерга айланди
Бунга қадар Таиланд чемпионатининг “Тай” лигаси доирасида “Прачуап” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Артём Филипосян апрель ойида шартномаси якунига етгач, юртимизга қайтганди.
Ўтган вақт давомида футболчига ўзимизнинг клублардан таклифлар бўлди. Бироқ Филипосян якунда яна легионер сифатида тўп суришга қарор қилди.
Маълум бўлишича, Артём “Тай-2” лигасида “Муангкан Юнайтед” жамоасининг аъзосига айланди. Натижада ҳамюртимиз Таиландга жўнаб кетди.
Филипосяннинг Sports.uzга айтишича, янги клуби билан бир йиллик шартномага имзо чеккан. Ўз навбатида “Муангкан Юнайтед” клуби ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали Филипосянни ўз сафига қўшиб олганини тасдиқлади.
Фикрлар