Арвеладзе амаллаган иш ёхуд “Пахтакор”нинг чемпионликкача босиб ўтган йўли

Суперлиганинг 20-турида “Пахтакор” муддатидан аввал чемпионликни нақд қилди. Шота Арвеладзе икки ярим мавсумдан сўнг титул соҳибига айланди.

2017 йилнинг ёзида “Пахтакор” мураббийлигини қабул қилиб олган грузиялик мутахассис анча қийинчиликларни бошидан ўтказди. Арвеладзе легионерлар ва маҳаллий футболчилар билан дастлабки уринишда бронза медалларига эга чиқди. Кейинги мавсум “шерлар” ҳар қанча ҳаракат қилишмасин “Насаф”дан ўтишса ҳам “Локомотив”га ета олишмади. Бу орада “Пахтакор” ўзининг асосий таъқибчиси қаршиликларнинг етакчи футболчиларини ўз сафига қўшиб олди. Бироқ чемпионлик учун бу ҳам камлик қилди. Клуб раҳбариятини натижалар қониқтирмади.

paxtakor win sports1_1

Сўнг Шота Арвеладзе охирги йўл – чемпионнинг етакчи футболчиларини жамоага жалб этди. Хорижда юрган Достонбек Ҳамдамовни ортга қайтарди. Бу уринишлар охир-оқибат мевасини бериб, жамоа муддатидан аввал чемпионликка эришди. Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди. Лига кубогида юришни давом эттирмоқда. Бир сўз билан айтганда, “Пахтакор” айни пайтда юртимиздаги энг қудратли жамоага айланди.

Шу даражага етиш учун пойтахтликлар энг кучлиларни тортиб олаверишди. Натижада бошқа рақобатчилар кучсизланди. “Локомотив” асосий ўйинчиларидан айрилди. Бир йил аввал “Насаф” шундай ҳолатга тушганди. Қолаверса, жамоанинг ўзи ёшларга эътибор бермади. Умидли саналган Жасурбек Яхшибоев захирага михланди. Ундан ташқари Арвеладзе натижа йўлида бошқа ёшларга имконият деярли бермади. Фақатгина Ҳожиакбар Алижонов бундан мустасно. У ҳам ҳозирги даражага омади келгани учун чиқди. Чунки “шерлар” Алижоновнинг позициясига Акмал Шораҳмедовни олиб келишганди. Шораҳмедов Олмалиққа кетгани учун Ҳожиакбарда ўзини кўрсатиш учун имкон пайдо бўлди ва мураббийнинг ишончини оқлади...

2141568583902

Шота Арвеладзенинг футболимизга олиб кирган янгиликлари ҳам йўқ эмас. Хорижлик мутахассис стадион майсаларининг яхшиланишида асосий роль ўйнади. Унинг танбеҳларидан сўнг айрим ареналарнинг майсалари янгиланди. Молиявий жиҳатдан бақувват “Пахтакор” жамоасининг моддий-техник баъзаси замонавий талабларга мослаштирилди. Машғулотларда энг охирги технологиялардан фойдаланилмоқда.

1701569510400

Бир сўз билан айтганда, Шота Арвеладзе “Пахтакор”да нафақат мураббийлик, балки менежерлик ҳам қилди. Жамоадаги ташкилийжараёнларга бош-қош бўлди. Энг асосийси, мухлислар жамоадан кутган ўйинни шакллантирди. “Пахтакор” биринчи ўринни муносиб тарзда қўлга киритди. “Шерлар” 2015 йилдан сўнг “Локомотив”нинг кетма-кет 3 йиллик ҳукмронлигига барҳам бериб, яна тахтга қайтишди. Жамоа 12-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

8641569946533

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!