Арвеладзе футболчиларни ўстириш даражасида яхши мураббий эмаслиги, "Пахтакор"дан бошқа клубимиз ОЧЛда натижа қила олмаслиги ҳақида - Жамолиддин Бобожонов

Ўтган йили декабрь ойида Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этди. Яқиндагина унинг ёрдамчиси Питер Хюистра “шерлар” устози этиб тайинланди.

Бу орада биз Арвеладзенинг юртимиздаги фаолияти, “Пахтакор”га ва футболимизга нима бергани борасида мутахассислар фикрларини тақдим этгандик. Бу гал радио ва интернет сайтларидаги фикрлари билан танилган Жамолиддин Бобожоновнинг грузиялик мутахассис ҳақидаги қарашларини ҳавола қиламиз.

MVI_0128.MOV.00_01_00_05.Still001

- Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этиши ҳақида

- Тўғриси, “Пахтакор”нинг бу қарори мени ажаблантирмади. Қолганда ҳам, кетганда ҳам нимадир ҳайрон қолдирмасди.

- Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи?

- Грузиялик мутахассис 3 йил ишлади ва нимадир берди. “Пахтакор”нинг иш тизими: машғулотлар, учрашувга тайёргарлик, ўйин, мураббийларга, футболчиларга бўлган эътиборни ўзи билганичалик Европа футболига яқинлаштирди. Лекин аслида мураббийдан талаб қилинадиган футболчиларни ўстириш даражаси бўйича яхши мутахассис эмасди. Менинг фикрим ўша: бошида ҳам, ҳозир ҳам ўша эди. Шундайлигича қолди.

Мени ажаблантираётгани бу – “Пахтакор” нега Арвеладзе билан шартномани узайтирмагани. Чунки Арвеладзе хоҳлашининг ўзи етарли эди. “Пахтакор”да Шота Арвеладзедан устун ҳеч бир раҳбар-ходим йўқ, уни ишдан бўшатиб юбориш мумкин бўлган ёки шартномасини бекор қиладиган. Грузиялик мураббийнинг ўзи хоҳлаганда, менимча, қоларди. Шунинг учун “Пахтакор” амбицияларини йўқотдими, дегани мени кўпроқ ажаблантиряпти. Сабаби, клубдан у футболчи кетаркан, кетди ва ҳоказо маълумотлар чиқмоқда. “Шерлар”нинг йўналиши ўзгарса, ана шу ўйлайдиган масала. Боиси, ҳозирги кунда шунақа футболчилар базасига эга бўлган “Пахтакор” даражасидаги бошқа жамоамиз йўқ. Осиё Чемпионлар лигасида қолган клублар яхшироқ натижа кўрсата олмайди.

9271583690803_1

Албатта, ўзимизда унинг ўрнини боса оладиган мураббийлар бор. Лекин маҳаллий мутахассислар иш услубида ўзгартириш қила олмайди. Масалан, “Пахтакор” клуби президенти Бобур Шодиев Шота Арвеладзега кўп иш ўргата олмайди, фаолиятига аралаша олмайди. Бу билан Бобур Шодиев шунақа қилади, демоқчи эмас. Бироқ унинг ўрнига агарда Абрамов, Қосимов келган тақдирда ҳам, уларга бемалол айта олади. Яъни маҳаллий мураббийларга ўзининг гапини ўтказа олади. Ҳар қандай ўзбек мураббийи келса шундай бўлади.

Эктор Купер ҳам юртимизда ишлаган пайти терма жамоада кўп нарсаларни ўзгартирган. Унинг қанақа мураббийлиги иккинчи даражали масала. Умуман, бизда хорижлик мутахассисларга нисбатан бошқача қараш бор. “Келинлар қўзғалони” фильмида айтадику: хўрозқанд чет элники бўлса, ётиб олиб ялайсан, деб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/05/2021 02:48
Tuppa Tugri Fikr keldi urgandi. kucherdi uynatdi buldi. Ayni eski Pahtakorchilar ichki muhitka tasir qiladiganlarni yoqotdi. Nasaf nusha kucherdi. Nasafni ijrochilarini oldiga ularni atrofiga klub tuzib. chempiom buldi. aksiga olib u ham kamlik qilib. Ruziqul Berdievka kuchi etmay yana qaytib ketdi.
Полвонназир Бобожонов
22/01/2021 09:21
Узимизникилар.булмаганидан кейин нима килиш керак узбекистон да жохонга олиб олиб.чикадиган.тренер йук