Арвеладзе мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Осиё Чемпионлар лигасининг 3-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" устози Шота Арвеладзе баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги учрашув ҳақида нима дейишга ҳам ҳайронман, жудаям оғир ўйин бўлди. Ҳакамлар қарори бўйича, албатта эътирозларим бор. Қизил карточка кўрсатилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди, буни ҳакамлар кўрмади.

Биринчи бўлимда биз тўлиқ устунлик қилганимизга қарамай, бўлим якунида юзага келган жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, биз беллашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, баҳс қийин ўтишини билгандик ва ўйлашимча, биз ўз даражамизни кўрсата олдик, аммо сўнгги дақиқаларда аламли голни қўйиб юбордик. Кейинги учрашувгача, албатта ўз хатоларимиз устида ишлаймиз. Бир қатор, яққол голли вазиятлардан фойдалана олмадик ва мана шу ҳам бизга панд бериб қўйди.

Ортиқча хатоларни кўрмадим. Ўзим билган камчиликлар рўй берди. "Ал-Ҳилол"га қарши учрашув дарс берди, дея олмайман. Биз ёмон ўйин кўрсатмадик, устунлик ҳам биз томонда бўлди. Шунинг учун, жавоб ўйинида "Ал-Ҳилол"ни бемалол мағлуб этса бўлади," - деди Арвеладзе.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Pahtakor real
16/09/2020 10:35
Pahtakorga shunchaki tajriba va shansdan foydalanish yetmadi 2-oʻyinda hammasi hal boʻladi
&
Pahtakor real
16/09/2020 10:35
Pahtakorga shunchaki tajriba va shansdan foydalanish yetmadi 2-oʻyinda hammasi hal boʻladi
&
Sash
15/09/2020 10:00
Pfl ni saviyasi past. Gala dalbayoblar ishlayapdi. Raqobat yuq. Pfl da pahtakor uynamasayam yutadi. Shoto bir tinga qimmat murabbiy. 1 ta uyin hech narsani hal qilmaydi diyishlaring mumkin. Lekin Pahtakor mutasaddilari jir bosgan kuzlaringdi kattaroq ochinglar. Uzoqqa borolmaydi bu murabbiy. Ufa ham hamma narsaga kuz yumayapdi bir uzgarish sezilgani yuq. Hullas UZB da futbol greppdan vafot etgan.
&
Насаф
15/09/2020 12:45
Кеча телевизорим бузилиб колди.спорт каналини куйсам кеча 23-00да келинг бир кулишайлик деган курсатув бошланди. Узиям соат 01гача давом этди, охири вообще кулгили булди кулавериб думалаб колидим
НАЙДЁТСЯ ВСЁ!
15/09/2020 10:12
Зато хеч бомаса марожный еб келадику иккита голга кошиб????????????????
&
Sash
15/09/2020 10:04
Ser gey iv halq qarg'ishini olgan. Cheran chumo bulsa. Yana UZB ni zbori da uynarmush.
Расулжон Тоштемиров
15/09/2020 08:05
Пахтакорни потхалинлари жимсизлар бошка жамо булганда уйинчилар состав тренер устидан кулардинг
Расулжон Тоштемиров
15/09/2020 07:48
Шота Узбекистанда киласан эркатойликни содабизда
Javlon Abdullaev
15/09/2020 07:26
hakam togri bowqardi dabbi