Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб
Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни тарк этиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Улар қаторида таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ҳам бор.
Хайрулла Ҳамидов SPORTS.uz сайти кузатувчилари учун Шота Арвеладзе билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
- Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этиши сизни қанчалик ҳайрон қолдирди? (Гарчи шартномаси якунланган бўлса ҳам.)
- Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этиши борасидаги хабар бошқалар қатори мени ҳам ҳайрон қолдирди. Унинг “шерлар” билан шартномаси тугашини билардим. Лекин буни катта лойиҳа сифатида қабул қилгандим. Айнан грузиялик мутахассиснинг бошқа мураббийлардан фарқи Тошкентда узоқроқ ишлайди ва юксак натижалар қайд этиш учун келган, деб ўйлардим. Бироқ ундай бўлиб чиқмади, ҳайратим чексиз.
Шота Арвеладзе Алишер Усмоновга раҳмат айтди
Диёр Имомхўжаев "Пахтакор"ни тарк этган Шота Арвеладзе ҳақида фикр билдирди
Арвеладзе ўзбек футболига бевақт келди. Яъни унга жиддий баҳо бериш учун сал олдинги йилларда келиши керакмиди ёки рақобати бор пайтлари ташриф буюрганида тўлиқ баҳо бериш имкониятимиз бўлар эди. Чунки у келганда “Локомотив”нинг қуёши сўнаётганди, “Бунёдкор” молиявий инқирозга учраётганди, “Насаф” легионерларни сотаётган ва академиядан чиқаётган янги, ёш футболчилар билан жон сақлашни бошлаган палла эди. Бундай ҳолларда чемпионликни қўлга киритиш Шота Арвеладзенинг даражасини белгилаб олишимизга кифоя қилмасди. Фақатгина Арвеладзе ўзбек футболида нимадир қилди, дейишимизга миллий чемпионатимизда эмас, балки ОЧЛдаги ўйинлари билан жавоб бергандек бўлди. Ҳар ҳолда бу мавсум “Пахтакор” охирги йиллар билан таққосласак, мусобақада ёмон қатнашмади. Жуда зўр ҳам, дея олмаймиз. Бунга ҳар хил сабаблар бор: коронавирус, ОЧЛни битта жойда ўтказилганлиги, Шота Арвеладзенинг ўзи ҳам вирусга чалингани, мураббий сифатида ўйинни бошқариб турмаганлиги каби кўплаб омиллар йиғилиб, “Пахтакор”нинг мусобақадаги иштирокини ёмон, дейишимизга имконият бермайди. Лекин жуда яхши, дейишимизга натижа бироз халақит беради. Шу томондан Арвеладзенинг қолиб кетган иши бор эди. У буни охиригача етказиб кетади, деб ўйлаган эдик. Шундай бўлмагани очиғи, мени ажаблантиряпти.
Шота Арвеладзе хайрлашув мактубини ёзди. Унинг мухлислар ва футбол жамоатчилигига айтган охирги фикрлари
- Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи?
- Бунга унинг юқорида айтганимдек, бевақт келгани билан жавоб беришга қийналади одам. Сабаби Луиc Фелипе Сколари юртимизда ишлаганида, у ўзбек футболига кўп нарса берди, дейишимизга асослар етарли. Боиси “Бунёдкор” Тошкентнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” билан супер дерби ҳосил қилди. Шу ўйинларнинг натижаси сифатида Одил Аҳмедов ва бошқа футболчилар отилиб чиқди ва терма жамоамиз учун манфаат келтирди. Лекин Шота Арвеладзеда ундай бўлмади. Ҳозирги кунда “Пахтакор”га тенглашадиган бирор бир жамоамиз бўлмаганлиги учун, ўзи чиққан футболчиларни “шерлар” бемалол пулини бериб, ҳақли равишда сотиб олганлиги учун Ўзбекистон терма жамоаси бўлиб қолди. Энг кучли жамоа бўлган ҳолида Шота Арвеладзе фаолият юритгани боис бирор нарса бера олмади. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатда бўлганида ҳам худди шундай резонанс берарди. Бунда унинг айби йўқ, фақатгина нотўғри пайтда келиб қолганлиги ёки Арвеладзе пайтида яна бир жамоа отилиб чиққанида эҳтимол уларнинг ўртасидаги рақобат туфайли яхши бир истеъдодлар чиқиши мумкиндек эди. Тўғри, “Пахтакор”да бир қатор футболчилар кучайди. Жалолиддин Машарипов айнан Арвеладзе даврида юқори формасига чиқди. Буларни инкор қилмаймиз. Аммо бу Шота Арвеладзесиз бўлиши мумкин ишлар. Яъни, “Пахтакор” жамоасини мана шундай йиғиб олинганида ва унинг ўрнига исталган мураббийни қўйилганида “шерлар” Ўзбекистонда деярли шу натижаларни қайд этарди ва Машарипов бўлмаса бошқа ўйинчилар рақобат билан юзага чиқиши мумкин эди.
Хайрулла Ҳамидовнинг қолган саволларга жавобларини қуйидаги видео орқали тинглашингиз мумкин:
Фикрлар