Асад Собиржонов: "Ҳар бир ўйин финалга тенг"

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг яқинда 22 ёшни қарши олган маҳоратли ярим ҳимоячиси Асадбек Собиржонов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Хабарингиз бор, жамоамиз 2-давра баҳсларини ҳам омадли тарзда бошлаб, Қаршидан муҳим ғалаба билан қайтди ва пешқадамлик мавқеимизни мустаҳкамладик. Шу боис, энди жамоамиз учун ҳар бир ўйин финалга тенг.   

Бўлажак беллашув борасида тўхталадиган бўлсам, гарчи “Сурхон” айни пайтда турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган бўлса-да, ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашиш лозим. Боиси, Суперлигада осон ўйинлар бўлмайди.

Биз – футболчилар эртанги баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, пешқадамликликни янада мустаҳкамлашга интиламиз. Фақат бунинг учун ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.      

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган юксак мақсад, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача кураш олиб боради ҳамда буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!