Асенсио: "Ғалабани қўлдан чиқаришимизга бир баҳя қолди"
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Испания Суперкубоги ярим финали доирасида "Валенсия" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Мадридликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди.
"Бу унчалик ҳам осон ўйин бўлмади. Ғалабани қўлдан чиқаришимизга бир баҳя қолди. Финалга чиқишни хоҳладик, яна бир чемпионликни қўлга киритмоқчимиз. Иккинчи бўлимга шиддатли ритм билан киришни хоҳладик, аммо "Валенсия"нинг голи режаларимизни барбод қилди. Босим қилишда давом этдик ва ўйин ҳар қандай сценарий остида кечиши мумкин эди. Биз пенальтилар сериясида ғалаба қозонганимиз ва яна бир финалда ўйнашимиздан жуда хурсандмиз", - деди Асенсио.
Эслатиб ўтамиз, суперкубок финалида "Реал Мадрид" "Барселона" - "Бетис" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Ўйин 12 январь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар