Асенсио ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда
Ads

Хабарингиз бор бугун тонгда Испания суперкубоги жавоб баҳсида “Реал” ўз майдонида “Барселона”ни 2:0 ҳисобида енгиб, ушбу совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, “Ноу Камп”да бўлиб ўтган дастлабки учрашувнинг сўнгги дақиқасида гол киритган Марко Асенсио бу сафар ўйин стартидаёқ каталонияликлар дарвозасини ишғол этишга мувоффақ бўлди. 21 ёшли футболчига бунинг учун 3 дақиқаю 46 сония керак бўлди ҳолос.

Бу эса “қироллик клуби”нинг 2011 йилдан буён эл-класиколарда киритган энг тезкор голи бўлди. Таъкидлаш керакки, бундан 6 йил муқаддам Карим Бензема учрашувнинг 21 сониясидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этган эди.