Асенсио "Реал"да қолиши мумкин
"Реал" футболчиси Марко Асенсио клуби билан амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Унинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.
"Marca" нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби испаниялик вингер билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказмоқчи. Битим 2027 йилгача амал қилиши кўзда тутилган.
Асенсио "Барса"га ўтиши ҳам мумкин. 26 ёшли футболчининг агенти Каталония жамоаси билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар мавжуд.
Фикрлар