Асенсио учун АПЛнинг икки клуби кураш олиб боради

Англия Примьер-Лигасининг икки клуби Асенсиони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Caughtoffside" хабар бермоқда.

ПСЖ қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан хайрлашишга тайёр. "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" футболчини сотиб олиш учун курашиши мумкин. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг режаларидан Асенсио ўрин олмаган.

28 ёшли испаниялик хавбек клубни тарк этишга тайёр ва "Ньюкасл" ҳамда "Астон Вилла" билан музокаралар олиб бормоқда.

ПСЖ Асенсио учун 25-30 миллион евро атрофидаги таклифларни қабул қилишга тайёр. Бироқ, АПЛнинг иккала клуби ҳам уни 2024/2025-йилги мавсум охиригача ижарага олишни афзал кўришади. Футболчи учун асосий устуворлик ўйин вақти ҳисобланади. Ярим ҳимоячи билан боғлиқ вазиятни "Реал Сосьедад," "Бетис" ва "Арсенал" кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!