Асенсио Хави қўл остида тўп тепиши мумкин. "Барса"га унда бор сифатлар ёқади
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "Барселона"га ўтиши мумкин.
Каталония клуби 26 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатмоқда.
"Кўк-анорранглилар" унинг ёши, даражаси ва универсаллигини ҳисобга олди. "Барса" Маркони етук футболчи, деб ҳисоблайди ва уни асосий таркиб футболчисига айлантирмоқчи.
26 ёшли хавбекнинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якуунига етади. "Реал" у билан шартномани узайтирмаган тақдирда, "Барселона" футболчининг агенти билан музокараларга киришишга тайёр.
Фикрлар