"Аш-Шабаб" бош мураббийи: "Насаф"га учинчи голни уришимиз ҳам мумкин эди..."

Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Аш-Шабаб" - "Насаф" учрашувида саудияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувдан кейин Саудия Арабистони клуби бош мураббийи Висенте Морено матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ажойиб ғалабадан хурсандмиз. Йигитларни зўр ҳаракат қилгани ва вазифани уддалагани билан табриклайман. 

Биз учинчи голни уришимиз ҳам мумкин эди. Бироқ шу ҳисобдаги ғалаба ҳам етарли бўлган экан, бу ҳолатни шикоят қилишга арзимайди, деб ҳисоблайман.

Бу босқичга чиқишни истадик ва "миссия"ни бажара олдик. Энди бизга ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ. Ҳозир қайғурадиган ягона нарсам - футболчиларимнинг тикланиши. 

Айни дамда финал ҳақида гапиришга эрта. Биз фақат кейинги ўйин ва тикланиш борасида бош қотиряпмиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!