Ашаддий рақиблар “Сити” дарвозабонини олиб қўймоқчи

Англия Премьер-лигасининг гранд клубларидан “Ливерпуль” ва “Челси” таркибини кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити” дарвозабони Жеймс Траффорд учун курашга қўшилди.

23 ёшли дарвозабон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш илинжида ёзги трансферлар ойнаси даврида “Манчестер Сити”ни тарк этиши кутиляпти.

Goal нашри маълумотига кўра, уни “Ливерпуль” ва “Челси” тўлиқ трансфер қилиш учун пул сарфлашга тайёр экан.

Аслида Хосеп Гвардиола ўтган ёз Жеймс Траффордни асосий дарвозабон қилиш учун “Бёрнли”дан қайтарган эди. Аммо жамоага Жанлуижи Доннарумма келганидан кейин англиялик гопкипер захирага михланди.

Яқинда Траффорд Англия терма жамоасида дебют қилди. Бу ўрнини сақлаб қолиши учун у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак.

“Сити” билан 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга Траффорд жорий мавсумда у 14 ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ўтказиб юборган ва 7 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!