Ашраф Ҳакими: "Марокаш орзуси шу ерда тугади"

Марокаш терма жамоаси етакчиларидан бири Ашраф Ҳакими Жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Францияга қарши беллашувдаги мағлубият ҳақида гапирди.

"Жамоа бор кучини майдонга ташлади. Бизнинг орзумиз шу ерда тугади. Аммо эришганларимиз билан фахрланишимиз керак. Илк сониялардан финал ҳуштагига қадар курашдик, мағлубиятни бошимизни баланд кўтарган ҳолда қабул қиламиз.

Ватанимиз учун курашишда давом этамиз. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат",-деб ёзди ПСЖ ҳимоячиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Энди африкаликлар мундиал бронза медали учун Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!