"Ашурматовнинг майдонга қайтгани "Истиқлол" мухлисларининг қалбига тинчлик ва ишончни қайтарди" - Эронда легионеримиз ҳақида яхши гаплар бўляпти

  • 18 октября, 10:52
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча Теҳроннинг "Истиқлол" жамоаси Эрон Про-лигаси 7-тури доирасида "Рафсанжон" билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Легионеримиз Рустам Ашурматов тўлиқ ўйин ўтказди. 

Tecno

Эроннинг йирик нашрларидан бири Ашурматов ҳақида қуйидаги мақолани чоп этди.

"Ўзбекистонлик  ҳимоячи жамоада бўлган қисқа вақт ичида “кўклар”нинг ҳимоявий чизиғидаги асосий қисмига айланиб улгурди. Атиги икки ўйинда майдонга тушган ҳимоячи, тўғри позиция танлаш, сўнгги дақиқаларда диққатини жамлаши, майдонда жамоадошларини олдинга олиб чиққани уни “Истиқлол”нинг ишончли фигураларидан бирига айлантирди.

"Рафсанжон"га қарши ўйинда Ашурматов жамоавий ўйин ва Эрон футболи муҳитини яхши тушунишини яна бир бор кўрсатди. Ҳаводаги дуэллар ва яккама-якка вазиятларда у рақиб ҳужумчиларига умуман имкон бермади, кўп вазиятларда дастлабки прессинг қилиб, тўпни жамоаси учун ютиб берди.

Рустам ҳимоядаги ролидан ташқари тўпсиз дақиқаларда ҳам ақлли ҳаракат қилди. Бир неча марта ўз вақтида "Рафсанжон"нинг хавфли қарши ҳужумларини тўхтатди. Бундай қарорлар футболчининг тажрибаси ва ақлий етуклигини кўрсатади.

Ашурматов ҳимоядаги бехато ўйинидан ташқари, ҳужумга ҳам ўтиб, гол уришга ҳам яқин келди. Иккинчи бўлимда унинг бурчак тўпидан боши билан йўллаган зарбаси дарвоза чизиғини кесиб ўтишга оз қолди. Бироқ бунга Мирзазоднинг тезкор реакцияси йўқ қўймади. 

Ўзбекистонлик ҳимоячи "Истиқлол"нинг асосий таркибига кириши нафақат ҳимояни кучайтирди, балки бошқа ҳимоячиларнинг ҳам ўйинига таъсир қилди. Ҳимоя чизиғидаги координациянинг кучайиши, қамровга кўпроқ эътибор қаратилиши ва индивидуал хатоларнинг камайгани – буларнинг барчаси "Истиқлол"нинг мудофаа мувозанатига қайтганидан далолатдир.

Жамоанинг ҳимоя босқичида баъзи тактик заифликлар ҳамон кўриниб турса-да, "Рафсанжон"га қарши ўйиндаги ғалаба бўлажак ўйинларда ушбу тузилмани босқичма-босқич яхшилашга замин яратиши мумкин.
Умуман олганда, Ашурматов шу қисқа вақт ичида "кўклар"нинг ҳимоя чизиғида ишончли қўрғони ва салоҳиятли етакчи образини тақдим эта олди. Унинг майдонга қайтгани "Истиқлол" мухлисларининг қалбига тинчлик ва ишончни қайтарди", -
дея ёзилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" навбатдаги учрашувни "Ал-Веҳдат"га қарши ўтказади.
 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию