Асилбек Алиев ва Неъматуллоҳ Рустамжонов Водий клуби билан келишувга эришди!

CHERY AUTO

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки аъзоси Асилбек Алиев ва Неъматуллоҳ Рустамжонов Водийнинг "Андижон" клуби билан келишувга эришди. 
 
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "бургутлар" Осиё кубогида порлаган икки иқтидорли футболчи билан тўлиқ келишиб олган. Маълумотларга кўра, икки трансфер ҳам тез орада эълон қилиниши кутилмоқда. 
 
Маълумот учун, "Андижон"ни янги мавсумда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян бошқаради. Клуб раҳбарлари бу мавсум жамоадан улкан натижалар кутишаётгани сир эмас.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Давлат
06/01/2026 18:38
Зур булибди