Асилбек Жалилов Топурияга “мастер-класс” ўтаб берди, Шавкатжон Болтаев рақибини "чопиб ташлади", яна икки боксчимиз эса турнирни тарк этди

  • 27.02.2026 19:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

"Странджа" турнирининг чорак финал баҳслари старт олди.

Бу босқичда биринчи бўлиб, -50 кг вазнда Асилбек Жалилов рингга кўтарилди. У грузиялик Гога Топурияга қарши баҳс юритиб, рақибига “мастер-класс” ўтаб берди ва ҳақли тарзда 5:0 ҳисобида зафар қучди.

-65 кг вазнда ўтказилиши керак бўлган Абдуллоҳ Мадаминов ҳамда бразилиялик Юри Реис ўртасидаги баҳс, боксчимизнинг нимчорак финалда орттириб олган жароҳати сабабли бекор қилинди ва вакилимиз ушбу босқичда иштирокини якунлади.

-55 кг вазнда Самандар Олимов АҚШ вакили Лорензо Патрисио билан ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқди. Гарчи чарм қўлқоп устамиз яхши ҳаракат қилган бўлса-да, якунда ҳакамлар очколар эвазига Лорензони ғолиб деб топишди.

-70 кг вазн тоифасида Шавкатжон Болтаев нимчорак финалда супер жанг кўрсатган эди. Чорак финалда эса унга яна бир жиддий рақиб англиялик Патрик Хевитт дуч келди. Бу сафар ҳам Болтаев рақибини шунчаки "чопиб" ташлади ва ярим финалга йўл олди. Ушбу қарама-қаршилик 5:0 натижаси билан якунланди. 

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда куннинг 2-дастур жанглари кутмоқда. Унда ҳам бир қатор ҳамюртларимиз кейинги босқич учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!