Аслонов ва Батуровда ғалаба, Абдуллаев эса ютқазди

Айни дақиқаларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компанияси ўзининг навбатдаги бокс оқшомини ўтказяпти.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнир доирасида уч нафар ҳамюртимиз ҳам рингга чиқди. Иккинчи ўрта вазнда Одилжон Аслонов (7-0-1) грузиялик Рафи Хчоян (Грузия, 2-2-1)ни енгди. Рақиб мураббийлари 8-раундга чиқмасликни лозим топишди.

Ярим ўрта вазнда 8 раунд давом этган жангда Бобоусмон Батуров (3-0-1) россиялик Тихон Нетёсов (11-6-0)ни ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Афсуски, Мирзоҳид Абдуллаев (3-3-1) мезбон боксчи Георгий Юновидов (9-1-0)га 6-раундда техник нокаут билан ютқазиб қўйди.

                                                                                                                                   Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!