"Асосий мақсадимиз керакли натижаларни қўлга киритиш". Катанец ва Машарипов КХДРга қарши ўйиндан кейин яна нималарни айтдилар?

Ўзбекистон - КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг вакилларимиз устози Сречко Катанец ва ягона гол муаллифи Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этдилар.

Сречко Катанец:

Ўйин ҳақида
— Бугун қийин ўтган баҳсда ғалаба қозондик. Ўз имкониятимизни тўлиқ намойиш эта олмадик, лекин муҳими ғалаба қозондик. Биринчи бўлимда кўпроқ гол киритсак бўларди, сабаби кўп вазиятлар ярата олдик. Пенальти ҳам ўз хатоларимиз ортидан юзага келди.

Рақиб биздан кўра кўпроқ йиғин ўтказган ҳолда бугунги ўйинга етиб келди. Шу сабабли улар жисмоний томондан яхши ҳаракат қила олишди, деб ўйлайман.

— Айтганимдек, бугун етарлича имкониятга эга бўлдик. Муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлди. Бизнинг асосий мақсадимиз керакли натижаларни қўлга киритиш ва бугун буни уддаладик. Олдимизда Қирғиз Республикасига қарши яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Гуруҳдаги бошқа рақиблари хусусида гапиришга ҳали эрта.

Жалолиддин Машарипов:

Ўйин ҳақида
— Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Керакли натижани қўлга киритдик. Бу босқич биз учун ҳар доим осон бўлмаган, чунки унинг ўзига яраша босими бор. Кейинги ўйинларда чиройли ғалаба қозониб, халқимизни Хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олдик, дея олмайман. Сабаби озроқ ҳаяжон бўлди, ЖЧга яқинлашганингиз сари босим ва ҳаяжон бўлиши табиий. Бироқ шу каби муҳим ўйинлар билан Жаҳон чемпионатига йўл олинади, деб ўйлайман.

Рақиб ҳақида
— Бу босқичда кучсиз рақиб йўқ. Психологик тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади. Бош мураббийимиз ҳам ҳеч қайси ўйин осон бўлмаслигини уқтириб келмоқда. Кейинги ўйинларда янада ёрқинроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
06/09/2024 06:53
Хар уйиндан сунг уша эски гаплар охири бохайир булсин
&
АНГЕЛ СТАРТ
06/09/2024 00:49
ОЛГА ЙИГИТЛАР ГАЛАБА МУБОРАК.